Central AsianResearch Index

БОЛАЛАР ЮЗ-ЖАҒ СОҲАСИ ФЛЕГМОНАЛАРИНИ ДАВОЛАШДА АРПАБОДИЁН ЭФИР МОЙИНИ МАҲАЛЛИЙ ҚЎЛЛАШ

Текширишларга 7 дан 16 ёшгача бўлган юз-жағ соҳасида флегмоналари бўлган 42 бола жалб қилинган. Йирингли ўчоқ очилгандан кейин маҳаллий ярага 1% ли арпабодиённинг ўрик мойига эритилган эфир мойи шимдирилган турундалар қуйилган. Сифат ва миқдор жиҳатидан бактериологик текширувлар 1, 3, 5 ва 7 кунлари ўтказилган. Асосий гурухда ярадаги микроорганизмлар миқдори даволашдан кейин кескин камайиши кузатилган, айниқса анаэроб флорага нисбатан (3 марта). Арпабодиённинг эфир мойининг маҳаллий қуллаш стационар даволаш муддатини 3±1 кунга қисқартиради

Сведения

Опубликовано
2021 · № 4, С. 253
Источник
sammu.uz
Язык
Узбекский
Издатель
Самарқанд давлат тиббиёт институти