O‘zbekiston kimyo jurnali, 2017
ПАСТ НОНВОЙЛИК ХОССАЛИ УНДАН НОН ИШЛАБ ЧИҚАРИШДА ЎСИМЛИК ҚЎШИМЧАЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ
Аннотация · Abstract
Муаммонинг келиб чиқиши. Бозор иқтисодиёти шароитида юқори рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш, истеъмолчилар юқори талабига мос келувчи нон ишлаб чиқаришнинг устивор вазифларидан бири ҳисобланади. Бугунги кунда соҳа корхоналарининг кўпчилиги ун сифати муаммосига тез-тез дуч келмоқда, қайсики нон сифатини яхшиловчи асосан, ноалиментар табиатли ва хорижда ишлаб ишлаб чиқарилган яхшилагичларни қўллаш орқали ечилади, лекин бу тайёр маҳсулот озиқавий хавфсизлигига ва тан нархига таъсир этади. Ишнинг мақсади. Мақолада паст нонвойлик хоссали буғдой унини қайта ишлашда маҳаллий ўсимлик хом ашёларини қўллаш мақсадга мувофиқлиги асосланган. Методология. Ун, хамир ва нон маҳсулотлари сифати таҳлиллари стандарт усуллардан фойдаланилган ҳолда уч маротаба амалга оширилди. Илмий янгилиги. Сабзи, қовоқ ва қизил ширин қалампир кукуни рецептурада ун массаси миқдори ўрнига 5% ишлатилганда, тайёр маҳсулот чиқиши ва клейковина хоссалари, бижғиш микрофлорасини фаоллашувига таъсири аниқланди. Олинган натижалар. Қўшимчалар қўлланилган тажриба намуналарида хом клейковина чиқиши ўртача 6.0-9.2% (нисб.) га чўзилувчанлиги 3-4 см.га камайганда ва хамирнинг газтутиш қобилияти 8.7-17.4% га назорат намунасининг мос кўрсаткичларига нисбатан ошганлиги аниқланди. Қўшимчалар қўлланилган маҳсулотларда ноннинг ҳажмий чиқиши 12.8-14.9% га ошиши, қолипсиз ноннинг шакл сақлаш қобилиятининг яхшиланиши 1.2-1.4 баробар қўшимчалар қўлланилмаган назорат нон намуналарига нисбатан ошиши кузатилди. Қўшимчалар “кучсиз” клейковинали буғдой унининг нонвойлик хоссаларини ҳамда талаб этилаётган тайёр маҳсулот сифатини яхшилаши исботланди. Қўшимчалар танлови уларни таркибидаги каротиноидларни мавжудлиги билан белгиланади, чунки улар иссиқлик таъсирига чидамли бўлиб, улар ноннинг юмшоқ қисмининг рангини яхшилайди, яъни сарғиш тусли ранг беради. Хусусиятлари: -сабзи, қовоқ ва қизил ширин қалампир кукуни қяшимчаларининг тайёр маҳсулот сифатига таъсири аниқланди; -қўшимчалар қўлланилган тажриба намуналарида хом клейковина чиқиши ўртача 6.0-9.2 % (нисб.) га камайиши аниқланди; -хамирнинг газтутиш қобилияти 8.7-17.4% га ошганлиги аниқланди.
Сведения · Details
- Журнал · Journal O‘zbekiston kimyo jurnali
- Язык · Language узбекский
- Цитирования (Crossref) · Citations 0