O‘zbekiston kimyo jurnali, 2017
КАЛЦИЙ НИКОТИНАТНИНГ АМИДЛАР БИЛАН КООРДИНАЦИОН БИРИКМАЛАРИ
Аннотация · Abstract
Муаммонинг келиб чиқиши. Замонавий координацион кимёнинг қаттиқ жисм кимёси бўлимида лиганд қуршовида N,O-донор марказли турли лигандлар тутган металлокомплекслар алоҳида ўрин эгаллайди. Улар полиэдрлар стереокимёсига ўзига хос таъсирига кўра комплекс бирикмалар кимёсида рақобатли координация муаммосини ўрганишда яхши моделлар бўлади. Ишнинг мақсади. Синтез шароитини белгилаш, кальций никотинатнинг амидлар, никотинамид билан координацион бирикмаларини таркиби ва тузилишини аниқлаш, термик хусусиятларини ўрганиш. Методология. Дифференциал термик анализ, рентгенфазавий анализ, ИҚ-спектроскопия. Илмий янгилиги.Олинган бирикмаларнинг таркиби, тузилиши, органик лигандларнинг кординацияланиш услублари ва координацион тугун геометрияси рентгенфазовий тахлил ва ИҚ- спектроскопия усуллари билан исботланади. Синтез қилинган комплекс бирикмаларнинг термик хоссалари ўрганилади. Олинган натижалар. Синтез қилинган бирикмаларнинг таркиби элемент анализ орқали топилди. Эркин лиганд молекулаларининг, кальций никотинат ҳамда синтез қилинган координацион бирикмаларнинг текисликлар орасидаги масофаси ва нисбий сезгирлигини солиштириш натижасида Са(NC4H5COO)2·СH3CONH2·H2NCONHNO2·0.5H2O, Са(NC5H4COO)2·CO(NH2)2·NС4Н5CONH2 таркибли бирикмаларнинг индивидуаллиги исботланган. ИҚ- спектроскопия методи орқали амид молекулалари, никотин кислота аниони кислород атоми орқали, никотинамид гетероҳалкадаги азот атоми билан координацияга учраши аниқланган. Хусусиятлари: -кальций никотинатнинг комплекс бирикмалари механо-кимёвий усул билан синтез қилинган; -синтез қилинган бирикмаларнинг индивидуаллиги рентгенфазавий метод билан исботланган; -координация марказлари, кислота қолдиғининг дентатлиги ИҚ-спектроскопияси билан исботланган; -комплекс бирикмаларнинг термик хусусиятлари деиватографик анализ билан ўрганилган.
Сведения · Details
- Журнал · Journal O‘zbekiston kimyo jurnali
- Язык · Language русский
- Цитирования (Crossref) · Citations 0