Ўзбекистон Республикаси ФА Қорақалпоғистон бўлимининг ахборотномаси, 2018
«ШАРҲ АТ-ТАЪАРРУФ» ИСЛОМ ВА ТАСАВВУФГА ОИД МУСТАҚИЛ МАНБА СИФАТИДА
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Шарқшунослик институти, Тошкент
Аннотация · Abstract
XI асрнинг бошларида Бухорода Абу Иброҳим Исмоил ибн Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ал-Мустамлий ал-Бухорий томонидан форс тилида ёзилган «Шарҳ ат-Таъарруф ли-мазҳаб ат-тасаввуф» асари тасаввуф, калом, ислом тарихи, тафсир, ҳадис, фиқҳ, фалсафа, мантиқ, психология ва педагогикага оид муҳим манбалардан бири бўлишига қарамасдан шу чоққача тадқиқотчиларнинг жиддий эътиборини тортмаган ёки, ҳеч бўлмаганда, исломий ва ижтимоий фанларга оид мустақил асар сифатида баҳоланмаган бўлиб, бунинг асосий сабабларидан бири ушбу асарга фақатгина Абу Бакр Калободий Бухорийнинг «ат-Таъарруф ли-мазҳаб аҳл ат-тасаввуф» асарига ёзилган шарҳлардан бири сифатида қараб келинганлиги бўлиши мумкин. Шундан келиб чиққан ҳолда, ушбу мақолада «Шарҳ ат-Таъарруф ли-мазҳаб ат-тасаввуф» асарини «ат-Таъарруф ли-мазҳаб аҳл ат-тасаввуф» асаридан ажратиб турувчи асосий жиҳатлар, шунингдек, ушбу асарнинг тасаввуф ва исломий фанларга оид мустақил манба эканлигини белгилаб берувчи асосий хусусиятлар тўғрисида сўз юритилади.
Сведения · Details
- Журнал · Journal Ўзбекистон Республикаси ФА Қорақалпоғистон бўлимининг ахборотномаси
- Язык · Language узбекский
- Цитирования (Crossref) · Citations 0