O‘zbekiston kimyo jurnali, 2019
ГАЗЛАР УЧУН НАМЛИК ИНДИКАТОРИ СИФАТИДАГИ ЦЕОЛИТ А НИКЕЛ АЛМАШИНГАН ФОРМАСИНИНГ СИНТЕЗИ ВА ХОССАЛАРИНИ ЎРГАНИШ
Аннотация · Abstract
Муаммонинг келиб чиқиши. Маълумки, NiNаА цеолитининг паст парциал босим остида буғ фазасидан сувни ютиш қобилиятидан газларнинг намлигинп назорат қилиш учун, жумладан пропан-бутан фракциясини қуритишда, қорланиш нуктаси -45-47°С га мос ҳароратда фойдаланиш мумкин. Ушбу ишдан мақсад газ муҳити намлигининг индикатори сифатида фойдаланиш учун чет эл ишлаб чиқарувчилари цеолит адсорбентлари, ҳамда термо ишлов берилган Ангрен каолини доналари ярим маҳсулотидан боғловчисиз кристаллаб шакллантирилган цеолитлар асосида NаА цеолит адсорбентларининг никель алмашган шаклини олиш. Методология. Ион алмашиниш усули билан ион алмашиниш жараёни кўрсаткичларини бошқариб А турдаги цеолит адсорбентидан никель алмашинган шакли (NiNаА) олинган. Nа+ ионининг Ni2+га алмашиниш даражаси, ҳамда олинган кристалл фазаларининг таркиби ва идентификацияси рентгенофазовий ва рентгеноспектрал усуллар билан тадқиқ қилинди. Бошланғич натрийли ва никель алмашган шаклли адсорбентларнинг адсорбцион тавсифлари эксикатор усули билан аниқланди. Сув буғларининг миқдорий адсорбцияси натижасида рангнинг ўзгаришини визуал усулда аниқланган. Илмий янгилиги. А турдаги цеолит адсорбентлари никел алмашинган шакли (NiNаА) нинг сув буғлари бўйича ранг ўзгариш тавсифлари, термо барқарорлиги ва адсорбцион сиғимининг NаА цеолит адсорбентининг бошланғич шакли таркиби ва ион алмашиниш жараёнининг ўтказилиш шароитларига боғлиқлиги аниқланган. Олинган натижалар. Nа+ ионининг Ni2+га алмашиниш даражаси (40-50) фоиз оралиғида сувсизланган адсорбентнинг NiNаА рангги бинафша ранг, ва сув буғининг ютилиб бориши билан қуйидаги ранг ўзгаришлари намоён бўлади: бинафша → тана рангги → яшил → оч яшил. Сув буғи бўйича адсорбцион сиғими ўзгармайдиган терма барқарорлиги ўрганилган. Хусусиятлари: - Nа+ иони Ni2+га алмашганда сувсизланган NiNаА адсорбентининг рангги ўзгаради; - сув буғлари адсорбцияланганда рангларнинг ўзгариши аниқланган.
Сведения · Details
- Журнал · Journal O‘zbekiston kimyo jurnali
- Язык · Language узбекский
- Цитирования (Crossref) · Citations 0