Мотуридийлик, 2025
ҚАДИМГИ ДАВР ВА ИЛК ЎРТА АСРЛАРДА УСТРУШАНА АҲОЛИСИ ҲАЁТИДА ДИНЛАРНИНГ ЎРНИ
"O`ZBEKISTON XALQARO ISLOM AKADEMIYASI" DAVLAT MUASSASASI
Аннотация · Abstract
Мазкур мақолада қадимги Уструшана аҳолиси эътиқод қилган диний-маънавий қадриятларнинг хилма-хиллиги таҳлил этилади. Муаллиф ушбу ҳудудда ибтидоий эътиқод шаклларидан бошлаб, тотемизм, шомонизм, монийлик, зардуштийлик, буддавийлик ва насронийлик каби диний қарашларнинг тарихий шаклланишини изоҳлайди. Хусусан, ҳайвонларга сиғиниш ва уларни тотемик тимсол сифатида қабул қилиш ҳолатлари кенг ёритилган. Ит, бўри, айиқ, қуш, илон, қоплон, тоғ эчкиси, от, ҳўкиз ва бақа сингари ҳайвонлар тасвири диний эътиқодлар ва урф-одатларда қандай ифода топгани тарихий ва этнографик далиллар асосида кўрсатиб берилади. Ит ва бўри тотемларининг ҳимоя функцияси, инсон руҳи билан боғлиқлиги, ҳўкиз ва отнинг эса фаровонлик ва ҳокимият рамзи сифатидаги ўрни алоҳида таъкидланади. Айниқса, ит тотемининг «ит кўйлак», «ит кўрпа» каби иборалар орқали болалар ва ёш оилаларга оид урф-одатлардаги роли кўрсатиб ўтилади. Бўри тотеми эса туркий халқларнинг генеологиясида муҳим ўрин эгаллаган бўлиб, қадимги турк давлатлари ва Уструшана афшинлари маданиятида чуқур акс этгани қайд этилади. Шунингдек, мақолада ҳўкиз тотемининг Маҳабҳарата эпоси ва Гопадшоҳ тимсоли билан алоқадорлиги, отларнинг ижтимоий ва диний мавқеи, тоғ эчкиси, бақа ва бошқа тотемларнинг деҳқончилик, ҳосилдорлик ва ёвуз руҳлардан ҳимоя каби диний функциялари таҳлил этилади.
Сведения · Details
- Журнал · Journal Мотуридийлик
- Язык · Language узбекский
- Цитирования (Crossref) · Citations 0