Гидрометеорология ва атроф-муҳит мониторинги, 2026
МАСОФАВИЙ ЗОНДЛАШ МАЪЛУМОТЛАРИ АСОСИДА САРИҚАМИШ КЎЛИ СУВ ЮЗАСИ МАЙДОНИ ЎЗГАРИШЛАРИНИ БАҲОЛАШ
Аннотация · Abstract
Кўллар ва уларга хос бўлган гидрологик жараёнлар глобал экологик ҳамда иқлимий ўзгаришларнинг муҳим кўрсаткичи бўлиб хизмат қилади. Кўл сатҳи ва ҳажмининг ўзгариши нафақат табиий омиллар (ёғингарчилик, буғланиш ва ҳарорат режими), балки антропоген омиллар билан ҳам чамбарчас боғлиқдир. Шу нуқтаи назардан, сув юзаси майдони динамикасини мунтазам мониторинг қилиб бориш сув ресурсларини самарали бошқариш, минтақавий иқлим моделларини такомиллаштириш ва экологик хатарларни баҳолашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Ушбу тадқиқотда Ўзбекистон ва Туркманистон чегарасида жойлашган Сариқамиш кўли майдонининг 2002-2024 йиллар оралиғидаги ўзгаришлари MODIS сунъий йўлдош маълумотлари асосида таҳлил қилинди. Таҳлил натижалари сув юзаси майдони йилига ўртача +7,6 км² га кенгайиб бораётганини кўрсатди. MODIS маълумотлари ёрдамида ўтказилган мониторинг Сариқамиш кўлининг гидрологик режимини батафсил таҳлил қилиш имконини беради. Бу эса морфометрик кўрсаткичларни узоқ муддатли прогноз қилиш учун ишончли илмий асос яратади ва Оролбўйи минтақасида сув ресурсларини барқарор бошқариш стратегияларини ишлаб чиқишга хизмат қилади.
Сведения · Details
- Журнал · Journal Гидрометеорология ва атроф-муҳит мониторинги
- Язык · Language узбекский
- Цитирования (Crossref) · Citations 0