Мотуридийлик, 2024
Сурия можаросида диний омилнинг ўзига хос хусусиятлари
Employee of the Committee on Religious Affairs under the Cabinet of Ministers Republic of Uzbekistan Committee on Religious Affairs Navoi str. 12. 100011, Tashkent
Аннотация · Abstract
Ушбу мақолада Суриядаги беқарор вазиятда диний омилнинг роли ҳар томонлама ўрганилган. Инқилоблар дастлаб демократик тамойиллар асосида бошланган бўлса-да, қисқа вақт ичида турли диний оқимларнинг аралашуви, хусусан, такфирий-жиҳодий гуруҳларнинг «мазлум мусулмонларга ёрдам бериш» шиори остида минтақага кириб келиши натижасида мураккаблашган. Мақолада Сурия жамиятидаги этник ва конфессионал хилма-хиллик, тарихий рақобатлар ва ташқи кучларнинг диний омилга таъсири ўрганилиб, ижтимоий адолатсизлик, ҳукуматнинг авторитар бошқаруви, коррупция ва иқтисодий номутаносиблик каби ички муаммолар натижасида юзага келган диний зиддиятлар ҳам таҳлил қилинади. Шунингдек, қўзғолонлар жараёнида диний ақидаларнинг қандай шакллангани, турли фатволарнинг ижтимоий низоларга таъсири, диний раҳнамоларнинг сиёсий жараёнлардаги роли ва уларнинг турли йўналишлардаги нуқтаи назарлари ўрганилган. Қолаверса, маҳаллий аҳолининг диний қарашлари ва уларнинг ташқи кучлар билан ҳамкорлиги масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, тинчлик ва ярашув жараёнида диний омилларни ҳисобга олиш зарурлигини таъкидланган. Шу билан бирга, турли кучлар ўртасида музокараларни йўлга қўйиш ва ижтимоий бирдамликка эришиш борасида тўсиқларни енгиб ўтиш учун тавсиялар берилган. Халқаро ташкилотлар ва минтақавий кучларнинг Суриядаги диний муаммоларни ҳал қилишдаги ўрни ва уларнинг ёрдам кўрсатиш бўйича механизмлари таҳлил қилинган.
Сведения · Details
- Журнал · Journal Мотуридийлик
- Язык · Language узбекский
- Цитирования (Crossref) · Citations 0