Гидрометеорология ва атроф-муҳит мониторинги, 2024
ГИС ТЕХНОЛОГИЯЛАР ВА ИНТЕРФАОЛ РЕЖИМ ЭЛЕМЕНТЛИ СУНЪИЙ ЙЎЛДОШ ТАСВИРЛАРИ БЎЙИЧА ЧАНГ БЎРОНЛАРИНИ ТАШХИСЛАШНИНГ АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН ТЕХНОЛОГИЯСИ
Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти,
Аннотация · Abstract
NOAA/AVHRR сунъий йўлдош тасвирлари асосида чанг бўронларини ташхислаш учун ГМИТИ да ишлаб чиқилган автоматлаштирилган технология (ЧБТАТ) тақдим этилган. Бирламчи ва тасвирни тематик қайта ишлаш блоклари технологиянинг иккита асосий таркибий қисмлари ҳисобланади. Бирламчи қайта ишлаш тасвирни берилган картографик проекцияга трансформациялаш ва уни географик боғлашдан иборат. Тематик ишлов бериш блоки чанг бўронларининг айнан ташхисини амалга оширади. Бунда иккита ёндашув қўлланилади. Биринчи ёндашув NDDI чанг индекси, аэрозол оптик қалинлигии (АОТ) ва аэрозол массасини (МА, г/м3) ҳисоблашга асосланган. Чанг бўронининг ушбу учта миқдорий характеристикаларини биргаликда таҳлил қилиш сунъий йўлдош тасвирида чанг бўронлари кузатилаётган ҳудудларни ишончли аниқлаш имконини беради. Иккинчи ёндашув тасвирни ENVI ГИС пакетининг IsoData модули ёрдамида таснифлашга асосланган. Иккала ёндашувдан биргаликда фойдаланиш сунъий йўлдош тасвирлари маълумотлари бўйича чанг бўронларини интерфаол режим элементлари (трансформация ва тасвирни таянч нуқталар бўйича географик боғлаш босқичларида) билан ишончли автоматлаштирилган ташхислаш имконини беради.
Сведения · Details
- Журнал · Journal Гидрометеорология ва атроф-муҳит мониторинги
- Язык · Language узбекский
- Цитирования (Crossref) · Citations 0