Central Asian Research Index

Гидрометеорология ва атроф-муҳит мониторинги, 2024

SPI ҚУРҒОҚЧИЛИК ИНДЕКСИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН ҲУДУДЛАРИ БЎЙИЧА ФАЗОВИЙ-МАВСУМИЙ ТАҚСИМЛАНИШИ

Gulchehra Eshmuratova

Научно-исследовательский гидрометеорологический институт

Аннотация · Abstract

Aтмосфера қурғоқчилик индексини (SPI) Ўзбекистон ҳудудида йил ва ойлар бўйича фазовий-вақтинча тақсимлаш масаласи республиканинг вилоят марказларидаги метеорология стансияларида 1966 йилдан 2015 йилгача бўлган ёғингарчилик маълумотлари асосида кўриб чиқилган. Қуруқ (намгарчилик) йилларни ташхислашда SPI индексининг етарлилиги ва ёғингарчилик режимларини таҳлил қилишда унинг информативлиги кўрсатилган. Ўзбекистондаги 13 та метеостанция учун SPI индексининг тебраниш спектрлари (периодограммалари) олинган. Тебранишларнинг асосий даврлари 0,5, 1, 2,5, 5 ва 10-12 йиллик ташқи омиллар таъсирида иқлим тизимининг глобал миқёсдаги тебранишлари натижасида юзага келган. Маҳаллий миқёсдаги спектрнинг хусусиятлари ўрганилаётган ҳудудни иқлимий районлаштиришни амалга оширишда объектив мезон сифатида фойдаланиш мумкин бўлган периодограмманинг тузилишида, унинг сийраклиги/аниқлиги (чўққилар сони) да намоён бўлади.

Сведения · Details