Central Asian Research Index

Гидрометеорология ва атроф-муҳит мониторинги, 2023

ЎРАДАРЁ ҲАВЗАСИДА ҚОР ҚОПЛАМИНИНГ ЎЗГАРИШИНИ БАҲОЛАШДА MODIS МАЪЛУМОТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ

Bahriddin Nishonov, A Mamaraimov

Научно-исследовательский гидрометеорологический институт

Аннотация · Abstract

Ўрта Осиёдаги тоғ дарёлари оқимининг ҳосил бўлишида қор асосий манба бўлиб, сув билан мавсумий таъминланиш тоғдаги қор захираларига боғлиқ. Шу сабабл қоплами ҳақидаги маълумотлар, айниқса, баланд тоғли ҳудудларда муҳим аҳамиятга эга, чунки бу ҳудудларда қор қоплами узоқ вақт сақланиб туради ва қор эриши қуйи оқимдаги аҳолини сув билан таъминлайди. Бироқ, узоқ баланд тоғли дарёлар ҳавзаларида метеорология станцияларининг чекланган сони туфайли қор қопламини тавсифлаш учун маълумотлар етарли эмас. Бундай ҳолда, масофадан зондлаш ёрдамида баланд тоғлардаги дарёларнинг ҳавзаларида қор қопламининг ҳолати тўғрисида кунлик маълумотларни олиш мумкин. Ушбу тадқиқотда биз Ўрта аниқликдаги тасвир спектрорадиометри (МОDIS)дан олинадиган қор қоплами маълумотларидан фойдаландик. МОDIS қор қоплами маълумотлари МОDSNOW-Tооl дастури ёрдамида қайта ишланди. Натижада 20 йил (2001-2020 йй.) давомида Ўрадарё ҳавзасида қор қопламининг булутсиз фазовий тақсимланган кунлик маълумотлари олинди, улардан ҳавзадаги қор қопламининг ўзгаришини баҳолашда фойдаланилди. Қайта ишланган МОDIS маълумотлари асосида таҳлил натижалари шуни кўрсатдики, кўп қорли йиллар 2007 йилда (95,82%), 2015 йилда (98,16%), 2019 йилда (43,78%) ва камроқ қорли йиллар 2004 йилда (19,29%), 2016 йилда (10,60%), 2018 йилда (15,05%) кузатилган. Масофадан зондлаш (МОDSNOW-Tооl) маълумотларининг асосий афзаллиги улар ўрганилаётган дарё ҳавзалари учун вақт ва ҳудуд бўйича қор қоплами ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олади. Бу гидрологик мақсадларда ва узоқ баланд тоғли ҳудудларда кунлик қор динамикасини ҳавза бўйлаб мониторинг қилиш учун қимматли маълумотларни беради.

Сведения · Details