Гидрометеорология ва атроф-муҳит мониторинги, 2022
ЧИРЧИҚ ДАРЁСИ ҲАВЗАСИ ВА УНГА ТУТАШ ҲУДУДЛАРДАГИ МЕТЕОРОЛОГИК СТАНЦИЯЛАР МАЪЛУМОТЛАРИ БЎЙИЧА БАЗАВИЙ ВА ЖОРИЙ ИҚЛИМИЙ ДАВРДАГИ ҲАВО ҲАРОРАТИНИНГ ТАҲЛИЛИ
Научно-исследовательский гидрометеорологический институт
Аннотация · Abstract
Мақолада базавий (1961-1990 йй.) ва жорий (1991-2020 йй.) иқлимий даврлар учун ҳаво ҳарорати таҳлили бажарилган. Чирчиқ дарёси ҳавзасида жойлашган метеостанцияларда тарихий даврда кузатилган ўртача ойлик ҳаво ҳарорати ҳамда ҳавза ҳудудидан ташқарида, лекин унга яқин ҳудудларда жойлашган метеостанциялар маълумотлари тадқиқотнинг ахборот манбаи бўлиб хизмат қилган. Тадқиқотни бажариш учун етарлича узоқ вақт кузатув олиб борилган 7 та метеостанция танлаб олинган. Жорий даврдаги ҳавонинг ўртача йиллик ҳарорати базавий даврга нисбатан барча метостанцияларда ошган. Ёзда ҳаво ўртача ҳарорати ошиши билан бир қаторда қишда ҳам ҳавонинг ўртача ҳарорати кўтарилган. Тадқиқот олиб борилган метостанцияларда жорий иқлимий даврда ёзда ҳавонинг ўртача ҳарорати базавий иқлимий даврга нисбатан 0,5° га, қишда эса 1,5° га ошган.
Сведения · Details
- Журнал · Journal Гидрометеорология ва атроф-муҳит мониторинги
- Язык · Language узбекский
- Цитирования (Crossref) · Citations 0