Гидрометеорология ва атроф-муҳит мониторинги, 2022
ЧЎЛ МИНТАҚАЛАРИДА ЕР СИРТИ ЯҚИНИДА ҲАВО ҲАРОРАТИНИНГ АЭРОЗОЛ ФОРСИНГИ
Каракалпакский научно-исследовательский институт естественных наук Каракалпакского отделения Академии наук Республики Узбекистан, г. Нукус
Научно-исследовательский гидрометеорологический институт
Каракалпакский научно-исследовательский институт естественных наук Каракалпакского отделения Академии наук Республики Узбекистан, Нукус
Аннотация · Abstract
Мақолада илк маротаба Жанубий Оролбуйи минтақасидаги чўл юзасидан тупроқ микрозаррачаларининг конвектив кўтарилиши ёзги ҳаво ҳароратининг ортиш омили сифатида кўриб чиқилган. Ушбу жараённи ўрганиш учун икки блокдан иборат математик модел ишлаб чиқилган. Биринчи блок атмосферанинг ер сирти яқини қатламидаги конвектив оқимлар билан кўтарилган аэрозолнинг масса концентрациясини ҳисоблашга мўлжалланган. Бир қатор фаразлар билан дастлабки яқинлашувда олинган миқдорий баҳолаш Жанубий Оролбўйи минтақасида конвектив аэрозол кўтарилишининг муҳимлиги ва аэрозол концентрациясини 1,2 мг/м3 га оширишини кўрсатди. Моделнинг иккинчи блокида 70-80°С гача қизиган чўл юзасидан кўтарилувчи тупроқ зарралари билан ер сиртига туташ ҳаво қатлами (0-3 м) молекуляр иссиқлик алмашинуви жараёнида ҳароратнинг ортиши ҳисобланади. Термик чегаравий қатлам қалинлигини ўзгартириш ва монодисперс аэрозолнинг турли вариантлари учун амалга оширилган сонли ҳисоблашлар натижасида энг катта исиш таъсири (6°С гача) субмикрон ўлчамли зарралар учун хос бўлиб, 1 мкм дан (R4мкм бўлганда 0,02°С) катта радиусли зарралар учун бу таъсир даражали қонунга мувофиқ кескин камайиши аниқланган. Ҳақиқий полидисперс аэрозол учун ҳисоблашлар кундузги соатларда ҳаво ҳарорати ўртача 0,4°С га ортишини кўрсатди. Июль-август ойларида Жанубий Оролбўйи минтақасида тўшалган сиртни намлаб, тупроқ аэрозолининг конвектив кўтарилишига тўсқинлик қилувчи ва атмосферадан аэрозолнинг ювилишини таъминловчи ёғингарчиликнинг кузатилмаслиги аэрозол зарраларининг атмосферага узлуксиз кўтарилишини таъминлайди ҳамда кўриб чиқилаётган жараённинг иқлим ҳосил қилувчи таъсирини оширади. Сайёрамизнинг кўплаб минтақаларида чўлланиш жараёнининг кучайиб бораётганлиги сабабли тадқиқ этилаётган форсингнинг аҳамияти ортаётганлиги кўрсатилган.
Сведения · Details
- Журнал · Journal Гидрометеорология ва атроф-муҳит мониторинги
- Язык · Language узбекский
- Цитирования (Crossref) · Citations 0