Paxtachilik va donchilik, 2022, т. 7
СУҒОРИЛАДИГАН ЕРЛАР ШАРОИТИДА КУЗГИ ЖАВДАР НАВЛАРИНИ ЕТИШТИРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИНИНГ АЙРИМ ЭЛЕМЕНТЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Samarqand veterinariya meditsinasi instituti
Аннотация · Abstract
Мақолада жавдарнинг бугунги кунда қишлоқ хўжалигидаги аҳамияти катта эканлиги, ўсимликнинг ўсиши, ривожланиши, донининг технологик кўрсаткичларига экиш муддати ва минерал ўғитларнинг жавдар навларига таъсири борасида бир қатор олимларнинг олиб борган тадқиқотлари баён этилган. Самарқанд вилоятининг суғориладиган ерлари шароитида жавдарнинг Вахшская 116 ва Шалола навлари уруғларининг дала унувчанлиги ва ҳосил йиғиштиришдан олдин сақланиб қолган ўсимликлар сонига экиш муддатлари ҳамда минерал ўғитларнинг таъсири натижалари ўрганилган. Бунга кўра, энг юқори натижа экиш муддати ўрта (15.10), минерал ўғитлаш меъёри N180P110K90 кг/га қўлланилганда кузатилди. Жавдарнинг дон оқсили ва натураси энг юқори натижа ҳам ўрта (15.10) муддатда минерал ўғитлар меъёри N180P110K90 кг/га қўлланилганда навларга мос равишда 15,0 ва 15,8 % оқсил ҳамда 710,4 ва 720,1 г/л дон натурасини ташкил қилганлиги кел- тирилган. Бундан ташқари жавдар навларининг дон ҳосилдорлиги таҳлил қилинганида энг юқори дон ҳосили Вахшская-116 навида ўртача 63,5 ц/га, Шалола навида эса 66,6 ц/га бўлди. Ҳозирги вақтда минерал ўғитларни кўп меъёрда қўллаш қишлоқ хўжалик экинлар ҳосилдорлигини оширса-да унинг сифатига салбий таъсирини кўрсатиш мумкин. Бундан ташқари минерал ўғитлар нархини ҳисобга олган ҳолда фермер хўжаликлари ва агрокластерларда иқтисодий жиҳатдан самара келтирувчи минерал ўғитлар меъёрини қўллаш маьқул ҳисобланади. Шунинг учун жавдарнинг Вахшская 116 ва Шалола навларидан иқтисодий самарали, сифатли дон ҳосили етиштириш учун экишни 15 октябрда, минерал ўғитлар эса гектари N150P90K75 кг қўллаш тавсия этилади.
Сведения · Details
- Журнал · Journal Paxtachilik va donchilik
- Язык · Language казахский
- Цитирования (Crossref) · Citations 0