Central Asian Research Index

O‘zbekiston kimyo jurnali, 2021

АИ-80 БЕНЗИННИНГ СИФАТИГА ОКТАН СОНИНИ ОШИРУВЧИ ҚЎНДИРМАЛАР ТАЪСИРИНИ ЎРГАНИШ

Аннотация · Abstract

Муаммонинг келиб чиқиши. Юқори октанли бензин фракциясига бўлган талаб дунё бозорида жадал суръатларда ортиб бормоқда. Бензиндан фойдаланишнинг ортиб бориши нефтни қайта ишлаш заводларида юқори октанли бензин фракцияларини ишлаб чиқаришнинг бир қатор жараёнларини жорий қилиш заруриятига олиб келади. НҚИЗ да бензин олиш жараёнларида октан сонини оширувчи қўндирмалардан фойдаланиш муқобил ечимларидан биридир. Ишнинг мақсади – АИ-80 автомобил бензинини детонацион ва экологик хоссаларини яхшилаш ва замонавий Европа спецификациялари талабларига жавоб берувчи бензин олиш мақсадида уни тадқиқ қилиш. Методология. Мақолада бензиннинг физик, физик – кимёвий хоссаларини, функционал таркибини, автомобил бензинида ва турли тозалаш жараёнларидан ўтган бензинда борувчи жараёнларни аниқлаш имконини берувчи комплекс усуллар қўлланилган. Илмий янгилиги.Биринчи марта маҳаллий АИ-80 бензинига октан сонини оширувчи ММА ва МТБЭ қўндирмаларнинг таъсири, детонацион хусусиятининг ўзгариши аниқланди. Олинган натижалар.МТБЭ қўндирмаси билан АИ-80 бензининг октан сони И.М. – 80.8 дан И.М. – 90.2 га қадар ошди. 0.5-2.5% миқдорлар оралиғида ММАнинг қўшилиши билан АИ-80 бензининг октан сони ўртача М.М. – 2.8 ва И.М. – 4.3 га кўтарилди. Ҳусусиятлари: – ММА ва МТБЭ қўндирмаларни қўшиш орқали АИ-80 бензининг октан сони кўтарилади; - қўндирмалар билан ва усиз бензиннинг физик – кимёвий хоссаларининг ўзгариши.

Сведения · Details