O‘zbekiston kimyo jurnali, 2021
2- (4ʹ, 5ʹ-МЕТИЛЕНДИОКСИ-2ʹ- (N-АРИЛАМИДО) - ФЕНИЛ)- ХИНОЛИНЛАРНИНГ СИНТЕЗИ
Аннотация · Abstract
Муаммонинг келиб чиқиши. Ҳозирги кунда тиббиёт ва қишлоқ хўжалигида кенг қўлланилаётган биологик фаол гетероциклик бирикмаларнинг ичида хинолин хосилалари алохида ўрин тутади. СОVID-19 касаллигини даволашда ишлатилиб келинаётган асосий дори воситаларидан бири “Chloroquine” препарати хам хинолин асослидир. Rutaceae оиласи ўсимликларда кўп миқдорда учрайдиган алкалоидлар билан модификация реакцияларини олиб бориш замонавий илмий тадқиқот мавзуларидан бири хисобланади. Мақсад. 2-арилхинолин алкалоиди дубамин асосида олинган 6ʹ-аминодубаминни турли ароматик кислоталар билан амидларини синтез қилиш. Методология. 6ʹ-аминодубамин асосида амидлар синтези 2-хил усулда амалга оширилди Синтез қилинган моддаларнинг тузулиши физик-кимёвийусуллар билан исботланди. Илмий янгилиги. Биринчи марта 6ʹ-аминодубаминнинг ароматик кислоталар билан амидлари синтез қилиб олинди. Олинган натижалар. 2-(4ʹ,5ʹ-метилендиокси-2ʹ-(N-ариламидо)-фенил)-хинолинлар юқори унумлар (60.4-80.1%) билан синтез килинди ва олинган моддаларнинг тузилиши ИҚ, масс, 1Н ва13СЯМР спектроскопик усуллар ёрдамида исботланди. Ҳусусиятлари: -2-(4ʹ,5ʹ-метилендиокси-2ʹ-(N-ариламидо)-фенил)-хинолинлар синтез қилинди; - амидлар синтезига реагент (тионилхлорид) таъсири ўрганилди; - ИҚ-, масс, 1Н ва 13 С ЯМР спектроскопик усуллар ёрдамида синтез қилинган моддалар тузилиши тахлил қилинди.
Сведения · Details
- Журнал · Journal O‘zbekiston kimyo jurnali
- Язык · Language русский
- Цитирования (Crossref) · Citations 0