Paxtachilik va donchilik, 2022, т. 6
БОМС ПРЕПАРАТИНИНГ ҒЎЗА НИҲОЛЛАРИНИНГ УНИБ ЧИҚИШИ, ЎСИШИ, РИВОЖЛАНИШИ ВА ҲОСИЛДОРЛИГИГА ТАЪСИРИ
Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти
Аннотация · Abstract
Илмий ишда тупроққа ишлов берилганда “Бомс” биопрепаратининг қўлланиши ўрганилган. Биопрепартнинг ғўзанинг ривожланиши, кўсакнинг шаклланиши, очиш тезлиги ва ҳосилдорлигига таъсири тўғрисида эмпирик маълумотлар келтирилган. Тажрибалар Тошкент вилоятида 2018-2020-йилларда ўтказилди, ҳарорат режими, ёғингарчиликнинг тақсимланиши ва миқдори узоқ йилликдан фарқ қилди. Бомс препаратини экишдан олдин 300-1000 кг/га ҳисобидан қўллаш ғўзанинг бир ҳил униб чиқишини таъминлаб берди. Униб чиққан уруғлар сони 126,3-129,7 млн.га ташкил қилди, бу кўрсатгич назорат вариантига нисбатан 5,3-8,7 га юқори бўлганлиги кузатилди. Препаратни қўллаш поянинг баландлигига таъсир қилди. Бомс қўлланган вариантда поянинг баландлиги назоратга нисбатан 8,9-9,8 см га юқори бўлди. Симподиал шохларнинг кўпайиши кузатилди, бу кўрсаткич 13,9 - 15,1 донага тенг бўлди, бу назорат вариантидан 1,0 - 1,8 дона кўпдир. Шаклланган кўсаклар сони 6,7 дан 7,6 донагача ўзгарган. Бомс препарати таъсирида битта кўсакдаги пахта вазни ошди. Ўртача бу кўрсаткич 5 гр ни ташкил қилди, назорат вариантига нисбатан 1,8 гр юқори. Энг юқори ҳосил, Бомс препарати 600 кг/га қўлланилган вариантида кузатилган – 38 ц/га. Ушбу препаратни меъёрини ошириши ёки пасайиши ғўза ҳосилдорлигининг пасайишига олиб келди.
Сведения · Details
- Журнал · Journal Paxtachilik va donchilik
- Язык · Language узбекский
- Цитирования (Crossref) · Citations 0