Мотуридийлик, 2022
VII-VIII АСРЛАРДА ҲАДИСЛАР ЁЗМА ЖАМЛАНИШИНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Maturidi International Scientific Research Center
Аннотация · Abstract
Мақолада VII-VIII асрларда ҳадисларнинг ёзма жамланиши тарихи, хусусан, муҳаддислар томонидан уларни саралаш ҳамда қабул қилишда қўлланилган услуб ва ёндашувлар таҳлил қилинган. Ушбу жараён тарихийлик нуқтаи назаридан саҳобийлар, тобеийлар ҳамда улардан кейин яшаган шахслар даврларига ажратилган ҳолда, уларнинг ҳар бирининг ўзига хос хусусиятлари, амалда қўлланилган услублар манбалар асосида тадқиқ қилинган. Шу билан бир қаторда, ҳадислар ёзма жамланиш жараёнининг юзага келиши ҳамда тезлашишига сабаб бўлган омиллар ёритиб берилган. Мақолада ҳадислар ёзма жамланиш тарихининг илк босқичидан тортиб то ҳадис илмининг “олтин асри” сифатида эътироф этилган IX аср – асосий ҳадис тўпламлари яратилган даврга қадар давом этган жараён “китобат”, “тадвин”, “таълиф” ва “тасниф” босқичларига ажратилиб баён этилган.
Сведения · Details
- Журнал · Journal Мотуридийлик
- Язык · Language узбекский
- Цитирования (Crossref) · Citations 0