Paxtachilik va donchilik, 2022, т. 5
СУҒОРИЛАДИГАН ТИПИК БЎЗ ТУПРОҚЛАРДА БАРГДАН ОЗИҚЛАНТИРИЛГАНДА КУЗГИ БУҒДОЙНИНГ ДОН СИФАТИ
Тошкент давлaт аграр университети
Аннотация · Abstract
Қишки буғдой донининг сифатини ошириш муаммоси долзарб ва шу билан бирга нисбатан ечимини топмайди. Республикамизнинг кўплаб хўжаликларида сўнгги йилларда суғориладиган ерларда кузги буғдой донининг ҳосилдорлиги 50 ц/га ва ундан ортиқни ташкил этмоқда. Буғдой турлари ва навларига боғлиқ равишда донлари таркибидаги оқсил миқдори 11-20% гача бўлиб турли мақсадларда ишлатилади. Агарда буғдой донлари таркибидаги оқсил 11-13% гача бўлса чорва моллари учун озиқа, 14-15% гача бўлса нон ва 17-18% бўлса макарон тайёрлашда ишлатилади. Мамлакатимиз суғориладиган ерларида етиштирилиб 70-80 ц/га ва ундан ҳам юқори ҳосил олинаётган кузги юмшоқ буғдой навлари донларининг аксарият қисми нон ва нон маҳсулотлари тайёрлашда ишлатилиб, улардан нон тайёрлаш технологияси талаблар даражасида бўлмаслиги оқибатида тайёрланган ноннинг сифатсиз бўлиши ҳолатлари кузатилади. Шу билан бирга, доннинг сифати пастлигича қолмоқда, дон таркибидаги оқсил миқдори 10-12% гача, ундаги хом клейковина миқдори 19-25% оралиғида. Қишки буғдой донидаги бу протеин миқдори белгиланган меъёрдан анча паст бўлиб, баргдан озиқлантириш билан минерал ўғитларнинг самарадорлиги кескин ошади, ўсимликларнинг сўрувчи зараркунандаларига чидамлилигини оширади. Доннинг технологик хусусиятлари кескин яхшиланади, яъни оқсил миқдори 1,5-2,1% га, клейковина 3,1-4,9% га кўпаяди. Уннинг кучлилиги ва нон ҳажми ортади. Кузги буғдойнинг азотга бўлган эҳтиёжи бутун ўсиш даври давомида юқори бўлади. Буғдой ўсимлигида 75-80% азот бошоқлаш даврига қадар ўсимликнинг барг ва поясида тўпланади. Ана шу тўпланган азот ҳисобидан дон тар- кибидаги оқсилнинг асосий қисми ҳосил бўлади. Ҳосилдорлик юқори (65-70 ц/га) бўлганда ўсимликнинг барги ва поясида тўпланган азот миқдори донда оқсил моддасини етарли миқдорда бўлишини таъминлай олмайди. Айниқса, азот танқислиги кузги буғдойда ҳосил элементлари шаклланаётган вақтда, яъни ривожланишнинг бошоқлаш, гуллаш ва сут пишиш даврларида кузатилади. Бироқ, бу даврда кузги буғдойни озиқлантиришда бир қатор муаммолар мавжуд. Масалан, бошоқлаш, гуллаш даврида ўсимлик ўсиб кетганлиги, ёғингарчиликнинг кам бўлиши ёки сувнинг етишмаслиги сабабли тупроқ орқали озиқлантиришда бир қатор қийинчиликлар туғдиради. Шу сабабдан кузги буғдой бошоқлаганда тупроқ таркибида ўсимлик томонидан ўзлаштирилиши осон бўлган азот миқдори етишмайди. Бу ўз навбатида буғдой дон ҳосили ва сифатига салбий таъсир кўрсатади.
Сведения · Details
- Журнал · Journal Paxtachilik va donchilik
- Язык · Language узбекский
- Цитирования (Crossref) · Citations 0