Central Asian Research Index

Paxtachilik va donchilik, 2022, т. 5

ЁВВОЙИ ВА РУДЕРАЛ НАМУНАЛАР АСОСИДА ЯРАТИЛГАН ҒЎЗА НАВЛАРИ ИШТИРОКИДА ОЛИНГАН F2, F3 ДУРАГАЙЛАРИ ВА F2B1 ҲАМДА F3B1 БЕККРОСС ДУРАГАЙЛАРИДА АСОСИЙ МОРФОХЎЖАЛИК БЕЛГИЛАРИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ.

Yashin Babaev, Gulmira Orazbayeva, Shukhrat Ganiev

ПСУЕАИТИ

Аннотация · Abstract

Аннотация. Глобал иқлим ўзгариши шароитида ғўзанинг тезпишар, серҳосил, юқори тола сифати ва чиқимига эга, турли касаллик ва стресс омилларга бардошли бўлган рақобатбардош навларини яратишда бошланғич ашёни танлаш, уларда турли усулларда чатиштириш ишларини олиб бориш, дурагай авлодларда белгиларнинг ирсийланиши ва ўзгарувчанлигини ўрганиш орқали ноёб белгиларга эга бўлган селекцион материаллар яратиш мақсадга мувофиқдир. Мақолада ғўзанинг G.hirsutum L. турига мансуб ёввойи ва рудерал турлари, АҚШ селекциясига мансуб навлар асосида яратилган навлар ва тизмалараро чатиштириш орқали олинган дурагайларда морфохўжалик белгиларнинг шаклланиши аниқланди. Бунда биологик кўчатзорлардаги F2, F3 дурагайлари ва F2B1 ҳамда F3B1 беккросс дурагайларида комплекс қимматли хўжалик белгиларига эга оилаларни ажратиб олиш борасида танлов ишлари амалга оширилди. Ғўзанинг ёввойи ва рудерал намуналари ҳамда келиб чиқиши географик жиҳатдан узоқ шакллар иштирокида яратилган ғўзанинг Гулистон ва С-5707 навларини лабораторияда яратилган нав ва тизмалар билан ўзаро чатиштириб олинган дурагайларда тезпишар, юқори маҳсулдор, вилт касаллигига бардошли ва юқори тола сифатига эга бўлган F3Гулистон х С-8292, F3(F3С-8290 х Гулистон) х Гулистон ва F3Т-45 х Гулистон оилалари ажратиб олинди. Ушбу дурагай оилаларда тезпишарлик, бир дона кўсакдаги пахта хом ашёси вазни, 1000 дона чигит вазни ҳамда тола сифати бўйича андоза С-6524 нави кўрсаткичига нисбатан юқори натижа кузатилди. Селекцион кўчатзорларда хўжаликка қимматли белгиларнинг авлоддан-авлодга ўтишини аниқлаш ва дурагай оилаларда танлов ишларини тўғри олиб борилиши эвазига ноёб селекцион материаллар олиш имкониятини яратади. Юқоридаги натижалардан келиб чиқиб ўрганилган F3 ва F3B1 дурагай оилаларда селекцион жараёнини давом эттирилиши натижасида тезпишар, ҳосилдор ва бошқа хўжаликка қимматли белгиларига эга бўлган тизмалар яратиш мумкинлигини таъкидлаш мумкин.

Сведения · Details