O‘zbekiston kimyo jurnali, 2021
ТЕХНИК СУЛЬФАТ МАГНИЙ ГЕПТАГИДРАТИНИ ТОЗАЛАШ ЖАРАЁНИНИ ОПТИМАЛЛАШТИРИШ
Аннотация · Abstract
Муаммонинг келиб чиқиши. Техник магний сульфат гептагидратини тозалашнинг маълум бўлган усуллари эритувчилар миқдорини кўп сарфланиши ҳамда мураккаблиги билан ажралиб туради. Мақсад. Магний сульфат гептагидратни маҳаллий хом ашё асосида фарамакопея тозалигига етказишнинг иқтисодий жиҳатдан тежамкор технологиясини ишлаб чиқиш. Методика. Олинган намуналарни аналитик назорати учун титраметрик ва спектрал таҳлил усулларидан фойдаланилган. Илмий янгилиги. Жараёнларнинг математик модели асосида магний сульфат гептагидрат олиш жараёнини оптималлаштириш амалга оширилган. Олинган натижалар. Олинган маҳсулот магний сульфат гептагидратини назорат қилиш учун таҳлил усули ишлаб чиқилган. Фармакопея магний сульфат гептагидрат олиш жараёнига таъсир этувчи асосий омиллар ўрганилган, жараён оптималлаштирилган. Олинган намуналарнинг қиёсий таҳлили "Радикс" МЧЖ лабораториясида ўтказилган. Хусусиятлари: -магний сульфат гептагидарти олиш жараёнининг унумдорлигига таъсир этувчи омиллар аниқланди. -маҳсулот олишнинг технологик схемаси ишлаб чиқилди
Сведения · Details
- Журнал · Journal O‘zbekiston kimyo jurnali
- Язык · Language русский
- Цитирования (Crossref) · Citations 0