O‘zbekiston kimyo jurnali, 2020
2-АЛКИЛТИО-5,6-ДИМЕТИЛТИЕНО[2,3-D]ПИРИМИДИН-4-ОНЛАР СИНТЕЗИ ВА УЛАРНИ ПРОПАРГИЛЛАШ
Аннотация · Abstract
Муаммонинг келиб чиқиши. Тиенопиримидинлар – сўнги йилларда кимёси ва биологияси кенг ўрганилаётган конденсирланган гетероциклик бирикмалар синфи бўлиб, синтез усулининг осонлиги, моддаларнинг биологик фаоллиги юқорилиги билан олимларни ўзига жалб этаяпти. Бугунги кунда муҳим масалалардан бири потенциал фаол гетероциклик бирикмалар, хусусан 2-тиоксо-5,6-диметилтиено[2,3-d]пиримидин-4-онлар, уларнинг ҳосилаларининг электрофил ва нуклеофил реагентлар билан ҳосил қилган маҳсулотларининг тузилишини аниқлаш ва истиқболли моддаларни мақсадли синтез қилиш ҳамда улар асосида самарали биологик фаол препаратлар яратишдан иборат. Жумладан, бициклик 2-тиоксо-5,6-диметилтиено[2,3-d]пиримидин-4-онларнинг янги ҳосилаларини замонавий органик синтез усуллари ёрдамида олиш, биологик фаолликларини аниқлаш ва улар асосида фармакологик фаоллиги юқори бўлган препаратлар яратиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш муҳим ахамиятга эга. Ишнинг мақсади. 2-алкилтио-5,6-диметилтиенопиримидин-4-онларни синтезини амалга ошириш ва уларни пропаргиллаш реакцияларини олиб бориш. Олинган моддаларнинг тузилишини замонавий физик тадқиқот усулларида таҳлил қилиш. Методология. 2-алкилтио-3-пропаргил-5,6-диметилтиенопиримидин-4-онлар синтез қилинди. Синтез қилинган моддаларнинг тузилиши -ИК, 1H-ЯМР, -Масс спектрал таҳлиллар орқали исботланди. Илмий янгилиги. Биринчи марта 2-алкилтио-5,6-диметилтиенопиримидин-4-онларни пропаргиллаш реакциялари олиб борилди. Реакцияни боришига таъсир этувчи омиллар аниқланди. Олинган натижалар. Юқори унумлар билан 2-алкилтио-3-пропаргил-5,6-диметилтиено[2,3d]пиримидин-4-онлар синтез қилинди. Олинган моддаларни -ИК, 1H-ЯMR, -Масс спектрлари чуқур таҳлил қилинди ва тегишли структураларга мос экани исботланди. Хусусиятлари: - 2-алкилтио-3-пропаргил-5,6-диметилтиенопиримидин-4-онлар синтез қилинган; - реакция унумига таъсир этувчи омиллар таҳлил қилинган; - моддаларни ИК, Н1 ЯМР спектрлари таҳлили ўрганилган.
Сведения · Details
- Журнал · Journal O‘zbekiston kimyo jurnali
- Язык · Language русский
- Цитирования (Crossref) · Citations 0