O‘zbekiston kimyo jurnali, 2020
АИ-80 БЕНЗИНИНИ ЕВРО-5 МЕЪЁРИГА ЕТКАЗИШ УЧУН, УНИНГ ФРАКЦИЯЛАРИДАГИ БЕНЗОЛ ВА АРОМАТИК УГЛЕВОДОРОДЛАР МИҚДОРИНИ АНИҚЛАШ
Аннотация · Abstract
Муаммонинг келиб чиқиши. Сўнгги йилларда автомобил бензинларининг экологик хоссаларига жиддий талаблар қўйилмоқда. Автомобилларда экологик тоза модификацияланган бензинларни, двигателни такомиллаштирилган ишлаш жараёни ва конструкцияси билан биргаликда қўллаш, автотранспортлардан чиқувчи газлар таркибида заҳарли моддалар миқдорини сезиларли даражада камайишига олиб келади. Ишнинг мақсади – АИ-80 саноат автомобил бензинини экологик хоссаларини яхшилаш ва замонавий Европа спецификацияларига жавоб бериши учун уни тадқиқ қилиш. Методология: Тадқиқот ишида автомобил бензинининг ва турли яхшилаш жараёнларидан, хусусан деароматизацияланган бензиннинг физик – кимёвий хоссаларини, функционал таркибини, кимёвий таркибини, тузилишини, кимёвий табиати ва барқарорлигини аниқлаш имконини берувчи тадқиқот усуллари мажмуасидан фойдаланилган. Илмий янгилиги. Биринчи марта паст октанли бензин, унинг хоссаларини яхшилаш йўлини аниқлаш билан тадқиқ қилинган. Олинган натижалар. Бензиндан ажратиб олинган қайнаш ҳарорати б.қ.ҳ. – 120оС гача бўлган фракция таркибида 42.85% об. ароматик углеводородлар ва 11.4% об. бензол борлиги аниқланди. 120оС дан юқори қайновчи фракция таркибида бензол учрамади. Хусусиятлари: - маҳаллий АИ-80 маркали саноат бензини бензолсақлаган фракцияни аниқлаш мақсадида фракцияларга ажратилди. - бензин ва унинг фракциялари таркибидаги бензол миқдори хроматорафия усули ёрдамида аниқланди.
Сведения · Details
- Журнал · Journal O‘zbekiston kimyo jurnali
- Язык · Language казахский
- Цитирования (Crossref) · Citations 0