O‘zbekiston kimyo jurnali, 2020
КИСЛОТАЛИ МУҲИТДАГИ УГЛЕРОДЛИ ПЎЛАТ КОРРОЗИЯСИ УЧУН МЕЛАМИН АСОСИДАГИ ИНГИБИТОРЛАР
Аннотация · Abstract
Муаммонинг келиб чиқиши. Коррозия жараёнларини ўрганиш ва металларни ундан ҳимоя қилиш усулларини ишлаб чиқиш долзарб илмий-техник муаммодир. Муаммони ҳал этишнинг кенг тарқалган усулларидан бири ишлаб чиқариш шароитида агрессив муҳитларда ингибиторларни қўллашдир. Улардан металлар сиртида ҳимоя қатламларни ҳосил қилувчи органик ингибиторлар афзалликка эга. Самарали органик ингибиторларга таркибида азот, олтингугурт ва кислород атомлари бўлган моддалар киради. Ишнинг мақсади. Таркибида амин гуруҳларини сақлаган бирикмалар асосида углеродли пўлат коррозияси ингибиторларни яратиш ва уларни тадқиқ этиш. Методологияси. Синтез қилинган олигомер бирикмалар билан металларнинг коррозиясини ингибиторлаш гравиметрик ва электрокимёвий усуллар билан ўрганилган. Пўлат коррозиясига уларнинг концентрацияси, таъсир этиш вақтининг таъсири ўрганилган. Рентгеноструктуравий таҳлил ва ИҚ-спектроскопия усуллари қўлланилган. Илмий янгилиги. Кислотали муҳитда ишлаш учун меламин, формалдегид, глицерин ва фосфат кислоталари асосида органик ва олигомер типидаги ингибиторлар олинди. Олинган маълумотлар. Меламин асосида таркибида азот-, фосфор тутган олигомер турдаги ингибиторлар синтез қилинди. Ўтказилган коррозиометрик ва гравиметрик тадқиқотлар асосида коррозион ток, коррозия тезлиги, тормозлаш коэффициенти, ҳимояланиш даражаси аниқланди. Хусусиятлари: - меламин, глицерин ва фосфат кислотаси асосидаги пўлаи коррозияси ингибиторлари; - синтез қилинган олигомер ингибиторларнинг ҳимоя қилиш механизми; - ингибиторларнинг ҳимояловчи таъсири қонуниятлари аниқланди; - ингибиторлар кислотали агрессив муҳитда юқори самарадорликка эга.
Сведения · Details
- Журнал · Journal O‘zbekiston kimyo jurnali
- Язык · Language узбекский
- Цитирования (Crossref) · Citations 0