Central Asian Research Index

O‘zbekiston kimyo jurnali, 2019

ПОЛИГАЛАКТУРОН КИСЛОТАСИНИНГ D-МЕТАЛ ИОНЛАРИ БИЛАН КОМПЛЕКСЛАРИНИНГ ТУЗИЛИШ ТАВСИФЛАРИ ВА УЛАРНИНГ МОЛЕКУЛЯР МОДЕЛЛАРИ ЭЛЕКТРОН ТАВСИФЛАРИНИ ҲИСОБЛАШ

Аннотация · Abstract

Муаммонинг келиб чиқиши. Ҳозирги вақтда ўсимликлардан келиб чиққан табиий полимерлар, хусусан ноёб амалий, физик-кимёвий хоссаларга, тузилиш хусусиятларга, биологик фаолликка эга бўлган пектин моддалари юқоримолекуляр бирикмалар (ЮМБ) кимёсини ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга. Шу муносабат билан бу ишда «Ялонгоч» лимон сорти пектинидан олинган полигалактурон кислотаси (ПГК) d-металл ионлари билан комплексларининг тузилиш тавсифлари келтирилган ва квант-кимёвий усулдан фойдаланиб улар молекуляр моделларининг электрон тавсифлари ҳисобланган. Ишнинг мақсади. Полигалактурон кислотасининг полимерметаллкомплексларини синтез қилиш, берилган шароитда металлар билан ўзаро таъсирлашгандаги ютилиш чизиқлари ва реакционфаол гуруҳларни аниқлаш, молекуляр моделларининг энергиясини ҳисоблаш. Методология. Ишда физик-кимёвий усуллар, ИҚ-спектроскопия, РМЗ полуэмперик кванткимёвий ва молекуляр динамика усуллардан фойдаланилган. Илмий янгилиги. Маҳаллий хом ашё «Ялонгоч» лимон сорти асосида олинган пектиндан галактурон кислотасини (ГК) ажратиб олиш йўли билан биринчи маротаба металл ионлари билан комплекслар олиш бўйича синтез амалга оширилди, маҳсулотлар ИҚ-спектроскопия ёрдамида идентификацияланди, ПМК макромолекуляр занжиридаги мономер звенолар миқдорига қараб энергетик ва электрон тавсифларнинг ўзгариш графиклари келтирилди. Олинган натижалар. Биологик фаол, табиий, экологик хавфсиз ГК нинг Сu2+ ионлари билан ПМК намуналари олинди, ва уларнинг тузилиш тавсифлари исботланди, ҳамда макромолекуляр занжирдаги мономер звенолар миқдорига қараб энергетик ва электрон тавсифларининг ўзгаришлари графиги қурилди. Полигалактурон кислотасининг компьютер модели олинди, нуклеофиль ва электрофиль ҳужумлар марказлари, донор-акцептор гуруҳлар ва электрон тузилиш аниқланди. Хусусиятлари: - Сu2+ ионлари билан галактурон кислотасининг комплекслари намуналари синтез қилинди; - улар хусусий биологик фаолликка ва тузилиш хусусиятларига эга; - берилган шароитда функциональ гуруҳларнинг реакцион фаоллиги аниқланди.

Сведения · Details