O‘zbekiston kimyo jurnali, 2019
ИПАК ҚУРТИ ПИЛЛАСИДАН ГИДРОЛИЗ УСУЛИ БИЛАН ПОЛИПЕПТИДЛАР ОЛИШ
Аннотация · Abstract
Муаммонинг келиб чиқиши. Охирги пайтда, табиий ва синтетик полимерларни кимёвий ўзгартириш муаммоларини ҳал қилиш, фармакологияда қўллаш учун янги полимерларни олиш вазифалари қилиб белгиланган, тиббий-биологик полимерлар кимёсига алоҳида эътибор қаратилган. Ишнинг мақсади - юқори молекуляр оғирликка эга, сувда эрувчан полипептидларни энг юқори унум билан олиш имконини беручи муқобил шароитларни топиш ва уларнинг ҳайвонларга фармакологик таъсирини аниқлаш. Методология. Жараённинг бориши потенциометрик титрлаш, микроскопия, ҳамда электрофорез усуллари билан ўрганилди. Хайвонларга биологик таъсирларни баҳолаш белгиланган тестлар билан амалга оширилди. Илмий янгилиги. Ишда ипак қурти пилласини ўювчан ишқорлар эритмалари билан гидролиз қилиш реакциясига аналитик ёндашиш қўлланилган ва олинган полипептидларнинг фармакологик хоссалари аниқланган. Олинган натижалар. Сувда эрувчан полипептидларни ипак қурти пилласини ўювчан ишқорлар эритмалари билан гидролиз қилиш жараёнида энг юқори унум билан олишнинг муқобил шароитлари топилган. Математик статик таҳлил билан ўрганилган жараёнга ишқор табиатининг таъсири кўрсатилган. Олинган полипептидлар деярли зарарсиз моддалар V синфига тегишли эканлиги аниқланди. Хусусиятлари: - гидролиз реакциясининг муқобил шароитлари аниқланган; - сувда эрувчан полипетидларнинг молекуляр оғирлиги 70000-75000 кДa; - доривор моддаларнинг полимер асосларини қўллаш имконияти
Сведения · Details
- Журнал · Journal O‘zbekiston kimyo jurnali
- Язык · Language казахский
- Цитирования (Crossref) · Citations 0