O‘zbekiston kimyo jurnali, 2019
АММОНИЙ НИТРАТИ ВА СУЛЬФАТИ АСОСИДАГИ ДОНАДОРЛАНГАН АЗОТОЛТИНГУГУРТЛИ ЎҒИТЛАР
Аннотация · Abstract
Муаммонинг келиб чиқиши. Ноорганик материаллар қўшиш орқали ёпишқоқлиги бўлмаган, термик барқарор аммонийли селитра (АС) олиш бўйича чоп этилган ишлар маълум. АС асосида портловчилик хавфи бўлмаган ўғитлар яратиш муаммоси турлича ҳал этилади. Европа ва Россияда АС суюқланмасига доломит ёки оҳакни киритиш йўли билан. Ишқорий карбонатли муҳитга эга бўлган Ўзбекистон тупроқларида уни қўллаш самарасиздир. Шу сабабли портловчилик хавфи бўлмаган маҳаллий материаллар - аммоний сульфат қўшимчали АС олиш технологиясини ишлаб чиқиш долзарб вазифа ҳисобланади. Ишнинг мақсади. Аммоний нитрати (NH4NO3) суюқланмасига аммоний сульфатни (NH4)2SO4) қўшиш асосида физик-кимёвий ва истеъмолчилик ҳусусиятлари яхшиланган донадор азотолтингугуртли ўғитлар олиш жараёнини ўрганиш. Методология. NH4NO3 суюқланмасига майдаланган (NH4)2SO4 ни киритиш, сўнгра нитратлисульфатли аралашмаларни сочиш усулида донадорлаш, ҳамда маҳсулот доналарининг таркиби ва хоссаларини маълум таҳлил усулларда аниқлаш. Илмий янгилиги. NH4NO3 суюқланмасига (NH4)2SO4 қўшимчасини 97 : 3 дан 60 : 40 гача оғирлик нисбатда қўллаш доналар мустаҳкамлигини 2.4-4.9 баробар ошириши ва уларнинг сувда эриш вақтини 1.5-2.5 баробар камайтириш имконини бериши аниқланган. Олинган натижалар. Нитратли-сульфатли суюқланмани донадорлаш учун сочиш усули қўлланилди. Янги турдаги ўғитларнинг таркиб ва хоссалари ўрганилди. АС суюқланмасида (NH4)2SO4 нинг миқдори 3 дан 40% гача ортиб борганда маҳсулот таркибидаги азот миқдори 34.53 дан 29.26% гача камайди, олтингугуртнинг миқдори эса 0.70 дан 9.59% гача ошиб боради. Модификацияланган АСнинг энг асосий кўрсаткичларидан бири уни доналарининг мустаҳкамлиги ҳисобланади. Агар қўшимчасиз тоза NH4NO3 ва магнезит қўшимчали (0.28% MgO) АСнинг доналари мустаҳкамлиги мос равишда – 1.32 ва 1.58 МПа га тенг бўлса, NH4NO3 : (NH4)2SO4) = 60 : 40 оғирлик нисбатда олинган ўғитда бу кўрсаткич 7.75 МПа ни ташкил этди. Хусусиятлари: - NH4NO3 суюқланмасига аммоний сульфатини киритиш билпн азот-олтингугуртли ўғит доналари; - уларнинг таркиб ва хоссалари аниқланган.
Сведения · Details
- Журнал · Journal O‘zbekiston kimyo jurnali
- Язык · Language узбекский
- Цитирования (Crossref) · Citations 0