Central AsianResearch Index

Меъморий мерос объектлари декорларининг деградациясини бугунги ҳолати ва сақлаш бўйича тавсиялар (Кошинли безаклар мисолида)

Ушбу мақолада Бухоро меъморчилик мактабининг ноёб намунаси – XVI асрга мансуб Хўжа Зайниддин масжидининг меъморий тузилиши, бадиий безак ечимлари ҳамда тарихий аҳамияти комплекс таҳлил этилган. Тадқиқот давомида иншоотнинг интерьер ва экстерьеридаги керамика, ноёб кундал техникасидаги нақшлар ҳамда ташқи айвоннинг ёғоч ўймакорлиги билан ишланган шифтлари батафсил ўрганилган. Тадқиқотнинг илмий янгилиги — меъморий ёдгорликларнинг анъанавий қурилиш технологияларини муҳофаза қилган ҳолда, декоратив юзалар ва конструктив тизимларни қайта тиклашда замонавий консервация методологиясини интеграция қилиш концепцияси ишлаб чиқилганлигида намоён бўлади. Хусусан, обидани муҳофаза қилишда 3D сканерлаш технологияси, кошин безакларини илмий тозалаш ва мустаҳкамлашнинг кимёвий-технологик ечимлари ҳамда конструктив деформацияларни инъекцион усулда бартараф этиш бўйича амалий таклифлар берилган. Тадқиқот

Сведения

Опубликовано
2026 · С. 63
Источник
sdtu.uz
Язык
Узбекский
Издатель
Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти