Тошкент вилояти тураржой меъморлиги (XIX-XX аср боши): бадиий-меъморий ва конструктив таҳлил
Ушбу мақолада ХIХ аср охири – ХХ аср бошларида Тошкент вилоятида шаклланган анъанавий тураржой меъморчилигининг бадиий ва конструктив хусусиятлари таҳлил қилинган. Тадқиқотда тураржой биноларидаги шифт, девор безаклари, токчалар, эшик-деразалар ва қашғарча равонлар каби меъморий элементларнинг композицион ечимлари ҳамда уларнинг функционал аҳамияти ўрганилган. Мақолада маҳаллий қурилиш анъаналари билан бир қаторда Фарғона водийси, Қашғар ва рус қурилиш маданияти таъсирининг уйғунлашуви натижасида шаклланган “эклектик” меъморий муҳит ёритилган. Шунингдек, тарихий тураржой биноларининг бадиий қиёфаси ва уларни сақлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган
Сведения
- Опубликовано
- 2026 · С. 58
- Источник
- sdtu.uz
- Язык
- Узбекский
- Издатель
- Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти