Tabiiy suv manbai va ulardan suv bilan ta’minlash maqsadida foydalanish
1. Тури ва қуввати бўйича ҳар хил турдаги 17 та земснарядлар, лойқа тозалагичларнинг иш характери ҚМК бош иншоотида сув ростлагичининг юқори сув сарфлари ва сатҳларини таъминлаш учун қаратилган. Бунга эксплуатация хизмати тозалаш ишларини тўғри ташкил қилиш ва земснарядларни керакли жойда ва вақтда жойлаштириш йўли билан эришади. Режали ва чекланган сув олишда инқироз ҳолатларини бартараф этиш мақсадида етарлича катта вақт оралиғида сув сатҳлари ўзгаришининг тўлиқ тасвирини кўз олдига келтириш зарур. 2. Дарё ўзанида дефармацион жараёнларининг олдини олиш учун биринчи навбатдаги вақтинчалик чора-тадбирларни, яъни қирғоқ химояловчи дамбалар ва шпоралар тизимини қуриш зарур. Темир-бетон буюмларни ишлаб чиқариш ва транспортировка қилиш харажатларининг катта харажатларини ҳисобга олган ҳолда, келажакда темир бетон конструкцияларга эга маҳаллий тўғонларни (шпора) мустаҳкамлаш ва қуриш зарур
Сведения
- Опубликовано
- 2026 · С. 303
- Источник
- sdtu.uz
- Язык
- Узбекский
- Издатель
- Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти