Кўп қаватли темирбетон синчли биноларнинг кўчкисимон бузилишга чидамлилигини сонли тадқиқ этиш
ушбу мақолада яхлит темирбетон синчли кўп қаватли биноларнинг кўчкисимон бузилишга чидамлилиги таҳлил қилинган. Тадқиқотда бурчакда жойлашган биринчи қават устунининг авариявий ишдан чиқиши ҳолати моделлаштирилди ва юкларнинг конструкция элементлари бўйлаб қайта тақсимланиш хусусиятлари ўрганилди. Ҳисоблашлар ЛИРА-САПР дастурий мажмуасида бетон ва арматуранинг физик ночизиқлилиги ҳисобга олинган ҳолда бажарилди. Юкланишнинг турли босқичларида тугунлар силжиши, конструкция элементларининг бузилиш кетма-кетлиги ҳамда кўчкисимон бузилишнинг ривожланиш хусусиятлари баҳоланди. Тадқиқот натижалари маҳаллий бузилишлар барча ҳолатларда ҳам бинонинг тўлиқ қулашига олиб келмаслигини, бироқ авариявий зонага яқин жойлашган элементларда кучланиш ва деформацияларнинг сезиларли даражада ортишини кўрсатди. Конструкциянинг ҳаётийлиги ва хавфсизлигини ошириш учун авариявий юкланиш таъсирига учрайдиган эле
Сведения
- Опубликовано
- 2026 · С. 178
- Источник
- sdtu.uz
- Язык
- Узбекский
- Издатель
- Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти