БИНОЛАРНИНГ ЮК КЎТАРУВЧИ КОНСТРУКЦИЯЛАРИНИ ЧЕГАРАВИЙ ҲОЛАТЛАРНИНГ МУҲИМ ГУРУҲИ БЎЙИЧА ҲИСОБЛАШ
Ўзбекистон республикасида амалда бўлган меъёрий ҳужжатда назарда тутилмаган муҳим чегаравий ҳолат доирасида қурилиш конструкцияларини ҳисоблаш усулини такомиллаштириш кўриб чиқилган. Бунда бино ва иншоотларни лойиҳалашда чегаравий ҳолат мезонларининг чегараларини таъсир қилиш эҳтимоли паст бўлган қисқа муддатли авария юклари (портлашлар, транспорт зарбалари, юк тушиши, зилзила, қор кўчкилари, селлар ва ҳ.к.) таъсирига ҳисоблаш қаралган. Бинонинг режаси ва баландлиги бўйича жойлашган юк кўтарувчи вертикал ва горизонтал элементларнинг ишдан чиқиши қўшни элементларнинг бузилиш хавфи бир хил бўлмаслигига олиб келиши мумкин. Бино ва иншоотларни чегаравий ҳолатлар усули бўйича ҳисоблашда уларнинг юк кўтарувчи элементларижавобгарликлари даражасини алоҳида алоҳида (дифференциал) ҳисобга олишни жорий этиш кўриб чиқилган. Таянч иборалар: чегаравий ҳолатлар усули, муҳим чегаравий ҳолат, фавқулодда
Сведения
- Опубликовано
- 2026 · С. 182
- Источник
- sdtu.uz
- Язык
- Узбекский
- Издатель
- Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти