Central AsianResearch Index

НУКУС ШАҲРИ АТРОФИДАГИ БАРХАН ҚУМЛАРИ ЗИЧЛИГИНИНГ УЛАРНИНГ МЕХАНИК ХОССАЛАРИГА ТАЪСИРИНИ БАҲОЛАШ

Мақолада Нукус шаҳри ҳудудида бархан қумларининг физик-механик хусусиятларини экспериментал ўрганиш натижалари келтирилган. Тадқиқотларда бархан қумларининг бошланғич ғоваклик коэффициентининг деформация модули, ички ишқаланиш бурчаги ва боғланиш кучига таъсири лаборатория шароитида компрессия ва силжиш синовлари орқали аниқланган. Синовлар қумнинг “ҳаво-қуруқ” ва сувга тўйинган ҳолатларида, турли вертикал кучланишлар остида амалга оширилган. “Ҳаво-қуруқ” ва сувга тўйинган шароитда компрессия ва силжиш синовлари натижаларига кўра, зичлик ошиши билан қумнинг механик параметрлари яхшиланиши аниқланди. Тадқиқот натижалари бархан қумларини маълум зичликка келтирган ҳолда пойдевор ости қум ёстиқчалари учун асос сифатида қўллаш мумкинлигини асослайди. Мақолада, шунингдек, ғоваклик коэффициентининг бархан қумларнинг механик хусусиятларига таъсирининг график таҳлили ҳам келтирилган

Сведения

Опубликовано
2026 · С. 172
Источник
sdtu.uz
Язык
Узбекский
Издатель
Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти