Central AsianResearch Index

Қирғоқ ҳимоя иншоотларида дала тадқиқотлари (Амударёнинг Хозарасп участкаси, чап қирғоқ мисолида)

Туямуюн сув омборининг ишга туширилиши Амударёда тошқин хавфини камайтириш ва сув сарфини вақт бўйича тартибга солишга имконият яратди. Шу билан боғлиқ равишда 1981 йилда САНИИРИ томонидан кўндаланг дамбалар орқали ўзанни барқарорлаштир иш схемаси ишлаб чиқилган ва Хозорасп участкасида қисман амалга оширилган. Ушбу мақолада мазкур участкадаги шпора, дамба ва банкетларнинг ҳозирги ҳолати дала кузатувлари ва Google тасвирлари асосида баҳоланган. Жами 18 та шпорадан иккитаси тўлиқ ювилиб кет ган, тўққизтаси самарали ишламоқда, қолганлари эса лойқа тўпланиши ва оқим йўналишининг ўзгариши туфайли деярли фаолиятсиз ҳолга келган. Қирғоқни муҳофаза қилувчи учта банкет ишчи ҳолатда, бироқ уларни ва шпораларни ҳар йили баҳор ва кузда профилактика ва тиклаш ишлари билан қўллаб-қувватлаш зарур. Олинган натижалар келгусида янги пойма ерларини банкетлар билан ҳимоялаш схемасини ишлаб чиқиш ва ҳимоя ин

Сведения

Опубликовано
2025 · С. 289
Источник
sdtu.uz
Язык
Узбекский
Издатель
Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти