Ўзи зичланувчи базальтофибробетон композицион боғловчисининг стуктура ҳосил қилиши қонуниятлари
Ушбу мақолада ўзи зичланувчи базальтофибробетон композицион боғловчисининг структура ҳосил қилиши қонуниятларини аниқлашга оид бажарилган экспериментал тадқиқотлқрнинг натижалари келтирилган. Бажарилган илмий тадқиқотлар портландцемент, цеолитли тоғ жинси ва кварц қумидан иборат бўлган композицион боғловчини сув билан аралаштиргандан сўнгги дастлабки онларда структура хосил қилиш жараёни бироз секинлашиши, бироқ кейинчалик янги ҳосилаларнинг ҳосил бўлиши жараёни кескин тезлашиши аниқланди. Бундан ташқари цементликомпозицияли қоришма қотишининг индукцион даври КБ таркибидаги клинкерли компонентнинг камайиши билан ортиб бориши кўрсатиб берилди. Шу билан бирга цементли -композицияли тош ва унинг асосидаги базальтофибробетон структурасининг турли муддатларда, шу жумладан, эрта муддатларда хам фаоллигининг узоқ вақт давом этиши ва интенсив равишда мустаҳкамланиб бориши аниқланди
Сведения
- Опубликовано
- 2025 · С. 148
- Источник
- sdtu.uz
- Язык
- Узбекский
- Издатель
- Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти