Central AsianResearch Index

Фазовий континуаль пластинасимон моделга асосланган ҳолда фазовий пойдеворли кўп қаватли бинонинг бўйлама тебранишлардаги сейсмик мустаҳкамлик масалаларини ечиш

Қалин пластиналарнинг бимоментли назарияси доирасида кўп қаватли биноларнинг континуаль фазовий пластинасимон модели доирасида бўйлама сейсмик таъсирлар остидаги биноларни сейсмик мустаҳкамликка ҳисоблашнинг фазовий динамик модели таклиф қилинади. Келтирилган эластиклик модулини аниқлаш учун формулалар берилган. Хусусий частота ва кўчишларнинг қийматлари ҳисобланган. Кўп қаватли бино ва иншоотлар деформацияланувчан қаттиқ жисмлар механикасининг кўп сонли ўрганилган объектлари ўртасида асосий ўринда туради. Деформацияланиши фазовий характерга эга бўлган бино ва иншоотларнинг динамик моделини ишлаб чиқиш механиканинг долзарб ва қийин бўлган масалаларидан бири ҳисобланади. Жаҳонда кўплаб мамлакатлар, шу қаторида бизнинг республикамиз ҳам сейсмик фаол ҳудудда жойлашган бўлиб, бино ва иншоотларни лойиҳалаш ва қуришда Сейсмик ҳудудларда барпо этиладиган кўп қаватли биноларнинг сейсмик мустаҳка

Сведения

Опубликовано
2025 · С. 232
Источник
sdtu.uz
Язык
Узбекский
Издатель
Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти