Қўрғонтепа сув омбори тўғонида жойлашган пьезометрлардаги фильтрация оқимнинг кимёвий таркиби ва лойқалигини аниқлаш
Мақолада Қўрғонтепа сув омбори тўғони танасидаги пьезометрлардаги сувнинг кимёвий таркиби ва лойқалик даражасини аниқлаш учун дала тадқиқотлари натижалари келтирилган. Пьезометрлардаги сувнинг кимёвий таркиби ва лойқалик даражасини аниқлаш учун олинган намуналар лаборатория шароитида таҳлил қилинган. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, пьезометрлардаги сувнинг кимёвий элементлари юқори қияликда жойлашган пьезометрлардан пастки қияликда жойлашган пьезометрларгача камайиши кузатилади. Сувнинг лойқалик даражаси эса энг юқориси ҳавзада бўлиб, юқори қияликда жойлашган пьезометрлардан пастки қияликда жойлашган пьезометрларгача камайиши кузатилади, дренаждан чиқаётган сувда эса “0” га тенг. Демак, пьезометрлардаги лойқалик даражасининг жуда пастлиги тўғон танаси ва пьезометрлар фильтрларида суффозиянинг йўқлигидан далолат беради
Сведения
- Опубликовано
- 2025 · С. 280
- Источник
- sdtu.uz
- Язык
- Узбекский
- Издатель
- Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти