Вестник Ассоциации пульмонологов Центральной Азии, 2026, т. 20, № 15, с. 50-54
БОЛАЛАРДА ТУҒМА ЮРАК НУҚСОНЛАРИНИНГ ОҒИРЛИК ДАРАЖАСИ ХУСУСИЯТЛАРИ
Аннотация · Abstract
Туғма юрак нуқсонлари (ТЮН) болаларда юқори даражада тарқалиши ва жиддий соғлиқ муаммолари ҳамда боланинг ногиронлиги туфайли эрта жарроҳлик тузатиш зарурати сабабли педиатрияда муҳим муаммо ҳисобланади. Бутун дунёда туғма юрак нуқсонлари бўлган болаларда неврологик ўзгаришларни ташхислаш усулларини такомиллаштиришга, шунингдек касаллик ва унинг асоратларини олдини олишнинг самарали усулларини ишлаб чиқишга қаратилган илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Туғма юрак нуқсонлари бўлган болаларда марказий асаб тизимидаги (МАТ) ўзгаришларнинг клиник жиҳатларини таҳлил қилиш ва ушбу гуруҳ болаларида эрта ташхис қўйиш усулларини оптималлаштириш замонавий тиббиётнинг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда.
Сведения · Details
- Журнал · Journal Вестник Ассоциации пульмонологов Центральной Азии
- Язык · Language казахский
- Цитирования (Crossref) · Citations 0