Central AsianResearch Index

МЕҲНАТ СОҲАСИДАГИ ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ТУШУНЧАСИ ВА ХУСУСИЯТЛАРИ

Демократик ҳуқуқий давлатни шакллантириш жамиятда қонуннинг ҳукмронлигини қарор топтиришни тақозо этади. Чинакам ҳуқуқий давлат барпо этиш учун мамлакатда адолатли, инсонпарвар, демократик қонунлар устувор бўлиши шарт. Президентимиз Ш.Мирзиёев таъкидлаганларидек, “Халқимиз азалдан юксак қадрлаб келадиган, ҳамма нарсадан устун қўядиган адолат туйғусини ҳаётимизда янада кенг қарор топтиришни биз биринчи даражали вазифамиз” ҳисобланади. Чунки барча нормативҳуқуқий ҳужжатларнинг негизида халқнинг иродаси, хоҳиш ва истаклари, манфаат ва интилишлари ўзининг мужассам ифодасини топади. Шундай экан, ушбу ҳолат давлат, унинг барча органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари ҳамда фуқароларнинг Конституция ва қонунларга мувофиқ иш кўришлари, уларга оғишмай ҳамда қатъий амал қилишлари лозимлигини билдиради

Сведения

Опубликовано
2025 · № 5, С. 268
Источник
api-portal.gov.uz
Язык
Узбекский
Издатель
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси