А. Юқори маҳсулдор қорамоллар некробактериозини олдини олишда триггер-омилларга йўналтирилган интеграл профилактика моделининг самарадорлиги
Мақолада юқори маҳсулдор қорамоллар некробактериози тарқалиши ва ривожланишида иштирок этувчи асосий триггер омиллар таҳлил қилинган. Касаллик эндоген ва экзоген омиллар таъсирида фаоллашувчи комплекс патологик жараён сифатида баҳоланди. Туёқ чириши, интердигитал дерматит, метаболик бузилишлар ҳамда технологик стресслар асосий триггер омиллар сифатида аниқланди. Триггер-омилларга йўналтирилган интеграл профилактика модели қўлланилганда некробактериоз учраш частотаси камайиб, клиник ҳолатнинг барқарорлашиши ва сут маҳсулдорлигининг сақланиши кузатилиши тажрибаларда ўрганилди. Олинган натижалар мазкур ёндашувнинг амалий самарадорлигини тасдиқлаши исботланди
Сведения
- Опубликовано
- 2026 · С. 37
- Источник
- agro-inform.uz
- Язык
- Узбекский
- Издатель
- Ўзбекистон тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази