Central AsianResearch Index

ЗОМИН СУВ ОМБОРИДАГИ ГИДРОТЕХНИКА ИНШООТЛАРИНИНГ ЛОЙИҲАВИЙ ПАРАМЕТРЛАРИ ВА ТЕХНИК ХОЛАТИ

Зомин сув омбори дарѐ ўзанида қурилган, мавсумий бошқариладиган сув омборидир. У Жиззах вилояти Зомин туманида, туман марказидан 8 километр узоқликда жойлашган Зоминсой дарѐсига қурилган. Сув омбори Зомин туманидаги 7820 гектар ерни суғоришга мўлжалланган. Зомин сув омборидаги гидротехник иншоотларининг ҳозирги вақтдаги техник ҳолатини ўрганиш мақсадида натуравий кузатиш-ўлчаш ишлари олиб борилди. Сув омборидаги гидротехник иншоотларининг техник холатини текшириб, унда қуйидаги камчиликлар борлиги аниқланди: тўғон юқори қияликда ўркачдан бермагача 916.0 м.ли белгида деформация ва бузилишлар аниқланмади, 916.0 м ли белгида ПК4-00дан ПК5÷16 гача берманинг чўкиши кўриниб турибди, қоплама плиталар ѐрилган, тагида бўшлиқлар мавжуд. Лойиха асосида курилганда улар 600м ни ташкил қилади. 902 м ли белгида бутун берма таъмирланган ва қуйи қияликнинг бир қисми 1566м2 майдони таъмирланган. 902-909 м ли белгилар сохасида ПК 5÷16-ПК 6-00 белгилар орасида қияликнинг бузилиши, умумий майдони 200 м2 гача етган, 888.5 м.белгидаги бермада юқори берма ва тўғон қиялигининг эски бетон синиқлари ѐтибди. Сув омбори ва унга тегишли ва туташ бўлган башқа гидротехника иншоотлари кузатиш ишлари олиб борилди. Зомин сув омборидаги гидротехник иншоотларининг ҳозирги вақтдаги техник ҳолатини ўрганиш мақсадида ўтказилган натуравий кузатиш-ўлчаш ишлари натижаларидан келиб чиққан ҳолатда сув омборидаги гидротехник иншоотларининг техник холатини юзага чиқиши хавфли холатда деб бахоланди

Сведения

Опубликовано
2022 · Т. 2, № 10
Источник
cyberleninka.ru
Язык
Узбекский
Издатель
Central Asian Research Journal (CARJIS) ALFRAGANUS universiteti, Бухоро давлат тиббиёт институти