ЗИРК ЎСИМЛИГИНИНГ ШИФОБАХШ ХУСУСИЯТЛАРИ.
Зирк (Berberis vulgaris L.), қора-қанд — зиркдошлар (зиркгуллилар оиласи)га мансуб буталар туркуми. Барглари қалин, қисқа бандли, кетма-кет жойлашган. Гули сариқ, қўш гул-қўрғонли, шингилга тўпланган; меваси резавор. Шимолий ярим шарда тарқалган. 194 тури бор. 45 тури иқлимлаштирилган. Ўзбекистоннинг тоғ ён бағирларида қизил зирк билан қора зирк тарқалган. 3ирк барги таркибида берберин, оксиконтин, бербамин ва бошқа алколоидлар бор. Уларнинг мевалари нордон, мазали бўлганлигидан турли хил таомларга, жумладан, паловга солинади, овқатни хуштаъм қилади. Қора зирк кенг истеъмол қилинганлиги учун унинг тусига нисбат бериб «қорақанд» деб аталади. Табобатда жигар хасталикларини даволашда, иситмани пасайтирувчи, ич кетишни тўхтатувчи ва юракни мустаҳкамловчи восита сифатида қўлланилади.
Сведения
- Опубликовано
- 2022 · Т. 2, № Special Issue 4
- Источник
- cyberleninka.ru
- Язык
- Узбекский
- Издатель
- Central Asian Research Journal (CARJIS) ALFRAGANUS universiteti, Бухоро давлат тиббиёт институти