Central AsianResearch Index

ЎЗБЕК ТИЛИДАГИ ФЕЪЛЛАРДА ЙЎҚОЛИШ МАЪНОСИНИ ИФОДАЛАШНИНГ СЕМАНТИК ПРАГМАТИК ХУСУСИЯТЛАРИ.

Ушбу мақола тилшуносликнинг муҳим йўналишларидан бири феъл семантикасига бағишланган ва феъл семантикаси тадқиқи юзасидан бажарилган ишлар тарихига қисқача тўхталиб ўтилган. Уларнинг ушбу мавзуга боғлиқ жиҳатлари кўриб чиқилган. Мақолада ўзбек адабий тилидаги энг мураккаб ва кўплаб илмий тадқиқотлар объекти бўлган феъл сўз туркумининг муҳим қиррасига эътибор қаратилган, феъл семантикасига бошқа ракурсдан қараш назарда тутилган. Систем-структур ва когнитив тилшуносликда феъл сўз туркуми, феъл семантикаси тадқиқида янги жиҳат ўрганилган. Феъл сўз туркумининг семантик тадқиқи, феълларни мавжудлик семасига кўра таснифлаш ва контекстуал анализ қилиш мақсад қилиб олинган. Мақолада ўзбек адабий тилидаги мавжуд эмаслик(йўқолиш) маъносини ифодаловчи феълларнинг қўлланилиш имкониятлари ёритилади ва феъллар мавжудлик хусусиятига кўра таснифланади. Тезкор ривожланишлар даврида ўзбек адабий тили феъллари имкониятларининг яна бир муҳим қиррасига эътибор қаратилади.

Сведения

Журнал
Research Focus
Опубликовано
2023 · Т. 2, № 2
Источник
cyberleninka.ru
Язык
Узбекский
Издатель
Ветеринария ИТИ ва “Илм-фан ва инновациялар академияси” МЧЖ