Central AsianResearch Index

РОССИЯ ИМПЕРИЯСИНИНГ РУС АҲОЛИСИНИ ФАРҒОНА ВОДИЙСИГА КЎЧИРИШ ЖАРАЁНИ ВА УНДАГИ МУАММОЛАР

Туркистонга аҳолини кўчириш жараёнида жуда кўплаб муаммоли вазиятлар келиб чиқаётганлиги сабабли ушбу соҳада империя ҳукумати томонидан махсус қоида ва низомлар ишлаб чиқиш зарурати пайдо бўлди. Туркистонга кўчирилган аҳоли янги жой шароитига кўникиб, мослашиш жараёнида бир қатор муаммоларга дуч келиши табиий ҳол эди. Ушбу муаммолар сифатида аҳолини қабул қилиш шохобчаларидан янги жойларга кўчиб ўтиб, у ерга жойлашишдаги қийинчиликлар, дастлабки ертўла ва қамишкапалардаги ноқулай маиший турмуш, касбни ўзгартириш зарурати, кўчириб келтирилганларни барчасига ҳам ер фондларини етишмаслиги, тақсимланган ерларнинг яроқли ва унумдор эмаслиги, ерга ишлов бериш учун ишчи ҳайвонларини ижарага олиш ҳаражати, казаклардан олинадиган уй-жой ижарасининг қимматлиги кабиларни кўрсатиш мумкин.

Сведения

Журнал
Research Focus
Опубликовано
2022 · Т. 1, № 2
Источник
cyberleninka.ru
Язык
Узбекский
Издатель
Ветеринария ИТИ ва “Илм-фан ва инновациялар академияси” МЧЖ