ПАРАЛИМПИЯ ЗАҲИРА СПОРТЧИЛАРИНИ КИНЕМАТИК ТАВСИФЛАРИ БЎЙИЧА САРАЛАШ
Ўрганиш таҳлилларга кўра, пара спортчиларнинг ўқув-машғулотлари бўйича илмий изланишлар олиб борилган бўлсада, паралимпия заҳира спортчиларни кинематик ва бимеханик тавсифлари бўйича саралаш учун зарур бўлган билим чегаралари кенгайтирилмаганлигини кўришимиз мумкин. Пара атлетикачи спортчиларни машғулот жараёни учун зарур бўлган ва танланган машқлар, спортчининг эгилиш ва бурилиш бурчакларини ҳолат даражаларини билиш ва ўрганиш учун махсус керакли ускуна, спортчиларнинг кинематик ва биомеханик ҳаракат таҳлилларини ўрганиш ва таҳлил қилиш учун замонавий инновацион қурилмаларга бўлган эҳтиёж талабларини ортишини инобатга олиш ва адабиётлар, методик қўлланмалар билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш каби устувор вазифалар ишнинг долзарблигини оширади.
Сведения
- Журнал
- Research Focus
- Опубликовано
- 2023 · Т. 2, № 12
- Источник
- cyberleninka.ru
- Язык
- Узбекский
- Издатель
- Ветеринария ИТИ ва “Илм-фан ва инновациялар академияси” МЧЖ