ҲОМИЛАДОР АЁЛНИНГ ПСИХОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ
Бугун жаҳонда аёлларнинг ҳомиладорлик даврида кечадиган руҳий-эмоционал ўзгаришларининг туғруқ сифатига таъсири юқори эканлигини кўрсатувчи кўпгина тадқиқотлар мавжуд. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2018 йил 15 февралда ҳомиладор аёлларга ортиқча тиббий аралашувлар сонини камайтириш бўйича глобал стандартларни белгилаш мақсадида янги тавсиялар ишлаб чиқди. Баҳолашларга кўра, бутун дунёда ҳар йили 140 миллион чақалоқ туғилади1 Аёлнинг ҳомиладорлик даврида кечган турли руҳий-асаб бузилишларининг бола руҳиятида акс этиши, ҳомиладорлик ва туғруқ жараёнига психофизиологик кризис сифатида қараш туфайли психологик қўрқув, ҳавотир, ҳаяжоннинг кучайиши билан боғлиқ эмоционал ҳолатлар турли асоратларни юзага келтириши ҳамда шахс психологиясида чуқур ўзгаришларни намоён этиши долзарб муаммолардан бўлиб қолмоқда.
Сведения
- Опубликовано
- 2022 · № Special Issue 2
- Источник
- cyberleninka.ru
- Язык
- Узбекский
- Издатель
- Central Asian Research Journal (CARJIS) ALFRAGANUS universiteti, Бухоро давлат тиббиёт институти