Central AsianResearch Index

МИОКАРД ИНФАРКТИНИНГ ЎТКИР ДАВРИДА БУЙРАКЛАР ДИСФУНКЦИЯСИНИ БАҲОЛАШ

Миокард инфаркти бутун дунёда, шу жумладан республикамизда хам кенг тарқалган хамда ногиронлик ва ўлимга олиб келувчи касалликлардан бири хисобланади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти(World Health Organization ) маълумотларига кўра,2022 йилда тахминан 19,8 миллион киши юрак қон-томир касалликлари сабабли вафот этган, уларнинг 85% дан ортиғи миокард инфаркти ва инсулт билан боғлиқ. Миокард инфарктининг ўткир даврида буйрак дисфункцияси қўшилганда беморлар умумий ахволига ўта салбий тасир кўрсатади ва ўлим хавфини оширади. Бу юракнинг қон отиб бериш фаолиятининг сусайиши ва буйрак перфузияси камайиши натижасида юзага келади.Буйрак фаолиятини баҳолашда креатинин анъанавий индикатор бўлиб, унинг ёрдамида ўзгаришлар фақат 48–72 соатдан кейин аниқланади. цистатин-C биомаркери эса коптокчалар фильтрацияси пасайишини эрта, 24 соат ичида кўрсатади. Натижада креатинин ва цистатин-C даражасини солиштирма ўрганиш эрта ташхислаш ва даволашни такомиллаштириш имконини беради.

Сведения

Опубликовано
2026 · Т. 5, № 1
Источник
cyberleninka.ru
Язык
Узбекский
Издатель
Central Asian Research Journal (CARJIS) ALFRAGANUS universiteti, Бухоро давлат тиббиёт институти