Central AsianResearch Index

ЛАКУНАЛАРНИ ТИББИЙ ТЕРМИНЛАРГА ТАТБИҚ ЭТИШ МАСАЛАСИ

Ушбу мақола ўзбек тилидаги тиббий лакуналар, улардан илм-фанда тўғри фойдаланиш ҳамда уларни тиббиѐт соҳасига татбиқ этиш масалаларига бағишланган. Муаллиф мазкур мавзуни ѐритишда ўзбек тили ва рус тилидаги илмий манбалардан мақсадли фойдаланиб, тиббий лакуналарнинг ўзига хос хусусиятларини ҳар томонлама атрофлича ѐритиб берган. Ўрни билан айни тушунча ва ҳодисаларни ўзаро фарқловчи мисоллар ва далилларга мурожаат қилиб, тегишли илмий хулосалар чиқарган. Айниқса, мақолада тиббий терминларни ўзаро қиѐслашнинг ўзига хос лингвистик усулларидан фойдаланилганлиги унинг илмий-амалий аҳамиятини оширади. Шунингдек, мақолада лакунар бирликларнинг пайдо бўлиши, ривожланиши ва бугунги кундаги аҳамиятига асосий эътибор қаратилган. Дунѐ тилларида, жумладан ўзбек тилида ҳам терминлардан тўғри фойдаланиш, уларни тизимлаштириш ва прагматикаси билан боғлиқ масалалар бу борада муайян илмий изланишлар олиб боришни талаб этмоқда. Шу нуқтаи назардан, айни мақола бугунги кунда долзарб амалий аҳамият касб этади

Сведения

Опубликовано
2022 · Т. 2, № 1
Источник
cyberleninka.ru
Язык
Казахский
Издатель
Central Asian Research Journal (CARJIS) ALFRAGANUS universiteti, Бухоро давлат тиббиёт институти