КУЗГИ БУҒДОЙ НАВЛАРИНИНГ ОЗИҚА МОДДАЛАРНИ ЎЗЛАШТИРИШИ ВА УНИНГ ҲОСИЛДОРЛИГИГА ТАЪСИРИ
Мақолада ўрганилган барча тажриба вариантларида (минерал ўғит ишлатилган ва ишлатилмаган ҳолларда) ўсимлик поя+баргидаги умумий азот, фосфор ва калийни энг юқори миқдорлари кузги буғдойни туплаш ва найчалаш фазаларида кузатилди. Қўлланилган минерал ўғитлар меъѐри ортиши билан поя+баргдаги NPK миқдори ҳам кўпайган. Ўсимлик ривожининг кейинги даврларида поя+барг таркибидаги NPK миқдори икки ва ундан ҳам ортиқ пасайиб кетди, бу эса озиқа моддаларни реутилизацияси билан боғлиқдир. Бу табиий транслокация жараѐнида поя ва баргдаги озиқа моддалар ўсимликнинг ҳосил қисмига ўтади. Оқибатда, ўсимликларнинг ўсиб ривожланиши давомида, уларни тупроқдан озиқа моддаларни ўзлаштириши амал даврининг охирига қадар камайиб боради.
Сведения
- Опубликовано
- 2022 · Т. 2, № 6
- Источник
- cyberleninka.ru
- Язык
- Узбекский
- Издатель
- Central Asian Research Journal (CARJIS) ALFRAGANUS universiteti, Бухоро давлат тиббиёт институти