ДАВР ҲАРАЖАТЛАРИНИНГ ҲИСОБИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УНИНГ АҲАМИЯТИ
Давр ҳаражатлари корхона фаолиятидаги ҳаражатлар хисоби тизимида алоҳида аҳамиятга эга хисобланади. Унга бошқарув, тижорат ҳаражатлари, бошқа умумхужалик аҳамиятидаги ҳаражатлар ҳамда илмий-тадкикот ва тажриба-конструкторлик ишлари ҳаражатлари киради. Давр ҳаражатлари ишлаб чиқариш жараёни билан бевосита боғлиқ булмаганлиги, бирок корхонанинг асосий фаолияти булган махсулот сотиш билан боғлиқ булганлиги учун, бошқача килиб айтганда жараён ҳаражатлари ҳамда умумий ва маъмурий ҳаражатлар деб ҳам аталади. Бу ҳаражатлар ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган махсулот хажмига эмас, балки хужалик фаолиятининг давомийлигига боғлиқ булади.
Сведения
- Опубликовано
- 2022 · Т. 2, № Special Issue 2
- Источник
- cyberleninka.ru
- Язык
- Узбекский
- Издатель
- Central Asian Research Journal (CARJIS) ALFRAGANUS universiteti, Бухоро давлат тиббиёт институти